Миллионер пенсионер бутун мол-мулкини қариялар уйига мерос қолдирди
Италияда COVID-19 туфайли вафот этган 87 ёшли пенсионер маҳаллий қариялар уйига уч миллион евро мерос қолдирди, дея хабар беради «Liberta daily».
Қайд этилишича, Карло Чезаре Баданьяни исмли Пьяченца фуқароси бутун умр банк ходими бўлиб ишлаган. Ўтган баҳорда — пандемиянинг биринчи тўлқини пайтида у коронавирусга чалиниб қолди ва ҳаётдан кўз юмди.
Бир неча ойдан сўнг марҳумнинг уйидан васиятнома ёзилган кичик бир қоғоз топилди. Нақд пулдан ташқари, облигациялар ва олтита квартирага эга катта уйи ҳам васиятномага киритилган.
Баданьянини яхши билганлар «Piacenza» нашрига унинг жуда меҳрибон, қувноқ ва сахий инсон бўлганлигини гапириб беришди. Улар нафақахўр қолдирган меросни «альтруизмнинг ёрқин намунаси» деб аташди.
(Таҳр.: альтруизм — ўз манфаатларидан воз кечиб бошқаларга яхшилик қилиш, ғамхўрлик кўрсатиш; эгоизмнинг акси)
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter