Пекин: Пелосининг Тайванга ташрифи жавобсиз қолмайди
Хитой ТИВ АҚШ Конгресси вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг Тайванга бугунги ташрифини қоралаб, ўз норозилигини билдирди.
Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига кўра, Пелосининг Тайванга ташрифи мустақилликка интилаётган айирмачи кучларга «нотўғри сигнал» бўлиб, «Ягона Хитой» тамойили ҳамда Хитой-Америка ўртасидаги учта коммюникени қўпол равишда бузиш саналади.
Хитой ТИВ АҚШни ХХРнинг ички ишларига аралашмасликка ҳамда Тайваннинг мустақиллиги тарафдори бўлган кучларга паноҳ бўлишни бас қилишга чақирган.
Хитой Пелосининг ташрифи жавобсиз қолмаслигини: ўз давлат суверенитетини ҳимоя қилиш учун барча керакли чораларни кўришини маълум қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter