Павел Дуров Украинадаги вазият ва Россиядан кетишга мажбур бўлгани ҳақида ёзди
Telegram асосчиси Украинадаги вазият ва Россиядан нега кетгани ҳақида ёзди.
Агар постларимни кузатиб бораётган бўлсангиз, она томондан шажарам Киевга бориб тақалишини биласиз. Онамнинг қизлик фамилияси Иваненко — украинча, ҳозир ҳам Украинада яшаётган қариндошларимиз кўп. Шунинг учун ҳам фожиали низо ўзим ва Telegram учун шахсан аҳамиятга эга.
«Айрим одамлар савол ташлашибди: мен қачонлардир Россияда яшаганим боис Telegram украиналиклар учун хатарли эмасми? Келинг, яхшиси, Россиядаги карьерам қандай тугаганини уларга айтиб бера қолай», — деб ёзди у.
Тўққиз йил илгари Россия ва Украинадаги энг катта ижтимоий тармоқ —«ВКонтакте»нинг бош директори эдим. 2013 йили ФХХ (Федерал хавфсизлик хизмати — таҳр.) мендан россияпараст президентга қарши норозилик билдирган украиналик VK фойдаланувчиларининг шахсий маълумотларини беришни талаб қилди.
«Мен рад этдим, чунки бу украиналик фойдаланувчиларимизга нисбатан хоинлик бўларди. Шундан сўнг ўзим асос солган компаниядан ҳайдашди ва мен Россиядан кетишга мажбур бўлдим», — қўшимча қилди Дуров.
Ўз компаниям, уйимдан ажралдим, бироқ ҳозир ҳам ҳеч иккиланмасдан шундай қилардим. Ўзим «ВКонтакте»да 2014 йил апрелида жойлаган ФХХнинг сканерланган ўша буйруғи ва унга капюшонли ит кўринишидаги «фирменный» жавоб-постимни ўқисам ҳануз ғурурланаман.
«ФХХнинг талабини бажармаслик ўта қалтис иш бўлганди. Ўзим Россияда яшардим, жамоам ва эски компаниям ҳам шу мамлакатда жойлашганди», — деди Дуров.
Бу воқеаларга анча бўлди. Кўп нарса ўзгарди: энди Россияда яшамаяпман, у ерда компаниям ҳам, ходимларим ҳам йўқ. Аммо бир нарса ўзгармайди: нима бўлишидан қатъи назар, мен доим фойдаланувчиларимиз томонидаман. Уларнинг шахсий ҳаёт ҳуқуқи муқаддас. Айниқса, ҳозир, ҳар қачонгиданда муҳим».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter