Пашинян: Қорабоғни йўқотиш аслида биз учун фойдали

Арманистон бош вазири Никол Пашинян мамлакат бюджети ижросини тасдиқлашга бағишланган чиқишида Қорабоғнинг йўқотилиши Арманистон учун фойдали бўлганини айтди.
2022 йилда Озарбайжоннинг Қорабоғга ҳуқуқини тан олиш орқали Арманистонни «қамалдаги қалъа»дан суверен давлатга айлантирдим, деди у.
«Бу масалада кўп бош қотираман, хулосам шундай: биз Тоғли Қорабоғни йўқотмадик, балки Арманистон Республикасига эга бўлдик», — деди Пашинян.
Пашинян мухолифатнинг уни Қорабоғни Озарбайжон таркибида тан олган биринчи Арманистон бош вазири ҳақидаги айбловларини рад этди.
Унинг фикрича, Арманистон мустақил ва суверен давлатга айлана олмаслиги учун Қорабоғдан «тузоқ» сифатида фойдаланиб келинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter