Пашинян Қорабоғ Озарбайжонга тегишли эканини айтди
Aрманистон бош вазири Никол Пашинян республика ҳукумати Қорабоғни Озарбайжоннинг бир қисми сифатида тан олишини айтди.
Бу ҳақда у Aмериканинг Politico нашрига берган интервюсида айтиб ўтган.
Материалда айтилишича, Вазирлар Маҳкамаси раҳбари шу тариқа Россия президенти Владимир Путиннинг минтақадаги вазиятга оид сўнгги баёнотини изоҳлаган. Россия етакчисига кўра, Ереван Қорабоғни Озарбайжон ҳудуди сифатида тан олиш қароридан кейин Москва бу муаммони ҳал қила олмайди.
«Пашинян Politico нашрига берган интервюсида бу позициясини яна бир бор таъкидлади, бироқ халқаро ҳамжамият энди минтақада «этник тозалаш» содир бўлмаслигини таъминлаши кераклигини айтди», — дейилади нашрда.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал тан олинмаган Тоғли Қорабоғда сайловлар ўтказилган ва янги раҳбар тайинланганди. Ўзбекистон ТИВ ҳам бу сайловлар юзасидан муносабат билдириб, ушбу сиёсий жараёнлар тан олинмаслигини маълум қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter