Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пашинян истеъфога чиқди

Пашинян истеъфога чиқди

Фото: «Sputnik»

Aрманистон Бош вазири Никол Пашинян якшанба куни телевизион мурожаатида мамлакатда муддатидан олдин парламент сайловларини ўтказиш учун истеъфога чиқишини айтди.

«Бугун мен 20 июнь куни муддатидан олдин парламент сайловларини ўтказиш учун истеъфога чиқмоқдаман», — деди у.

Аввалроқ Пашинян навбатдан ташқари парламент сайловлари 20 июнь куни бўлиб ўтишини эълон қилганди. У парламентни тарқатиш механизмини бошлаш учун апрель ойида расман истеъфога чиқишини, аммо ҳукуматни сайловгача бошқаришини маълум қилди. Aрманистон қонунчилигига биноан, Миллий Мажлисга навбатдан ташқари сайловлар парламент тарқатилганидан кейин 30 кундан сўнг ва узоғи билан 45 кун ичида ўтказилади. Тарқатиш механизми истеъфога чиққанидан кейин расман ишга тушиши мумкин. Aгар депутатлар икки ҳафта ичида икки марта бош вазирни сайламасалар, парламент тарқатиб юборилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг