Пашинян — Арманистон Бош вазири
Арманистон президенти Армен Саркисян бош вазир вазифасини бажарувчи Никола Пашинянни мамлакат ҳукумати раҳбари — Бош вазир этиб тайинлади. Бу ҳақда Арманистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
Арманистоннинг 2018 йил 9 декабридаги сайловлардан кейинг шакллантирилган еттичинчи чақириқ парламенти 132 нафар депутатдан иборат. Парламентда етакчи блок — «Менинг қадамим» партияси 88 ўрин, «Гуллаб-яшнаётган Арманистон» 26 ўрин, «Порлоқ Арманистон» 18 ўринга эга бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter