Париж яқинида чечен рэкетчилари қўлга олинди
Франция полицияси Париж яқинидаги Сен-Дени шаҳарчасида 23 нафар чечен рэкетчисини қўлга олди. «Le Figaro» газетаси ёзишича, чеченлар юк автомобиллари ҳайдовчиларидан пул ундиришда айбланмоқда.
Газета хабарига кўра, чеченлар 13 октябрь куни тутилган. Ҳибсга олинганлар Парижга Шарқий Европадан кириб келувчи ҳар бир юк машинаси ҳайдовчисидан 200 евродан ундириб келишган. Полиция ҳисоб-китобларига кўра, шу йўл билан жиноий тўда ойига 200 минг еврогача ундирган бўлиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter