Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Парагвай вазири самолёт ҳалокатида қурбон бўлди

Парагвай вазири самолёт ҳалокатида қурбон бўлди

Парагвайда хусусий самолётнинг ҳалокатга учраши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, дея хабар беради «Haber7». Ҳалок бўлганлар орасида Парагвай қишлоқ хўжалиги вазири Луис Гнеитинг ҳам бор.

Миллий ҳаво йўллари мутасаддиси Рюбен Агуиларнинг айтишича, хусусий фирмага қарашли «Beechcraft Baron 58»русумли самолёт Айолас шаҳридан парвоз қилаётиб пойтахт Асунсьон шаҳридан 380 километр ғарбда ботқоқликка қулаган.

Ҳалокатда Парагвай қишлоқ хўжалиги вазири Луис Гнеитинг, вазир муовини Висенте Рамирес, учувчи ва унинг ёрдамчиси нобуд бўлган.

Воқеа юзасидан суриштирув олиб бориляпти.

Парагвай ташқи ишлар вазирлиги ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига таъзия йўллади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг