Пандемия туфайли Сингапур авиакомпанияси иккита самолётни ресторанга айлантирди
Сингапурнинг «Singapore Airlines» авиакомпанияси коронавирус пандемияси даврида иккита «А380» самолётини ресторанга қайтадан жиҳозлади. Ноёб муассасага кириш чипталари ярим соат ичида сотилиб кетди, деб ёзади «Bloomberg».
Самолётлар фақат икки кун — 24 ва 25 октябрь кунлари Чанги аэропортида умумий овқатланиш муассасалари сифатида хизмат кўрсатади. Люкс классдаги жой 642 Сингапур долларига баҳоланди — тахминан 4,9 миллион сўм. Бизнес-классдаги жой сал арзонроқ — 321 доллар ёки қарийб 2,4 миллион сўм. Премиум-эконом класси 96 доллар (725 минг сўм атрофида), эконом эса 53 доллар (тахминан 400 минг сўм)ни ташкил этди.
«Ҳаво» ресторанлари учун таомнома сингапурлик ошпаз Шермей Ли томонидан ишлаб чиқилди. Меҳмонларга ичимликлар бепул таклиф этилади. Хоҳловчилар учун эса авиакомпания самолёт бўйлаб саёҳат уюштиради.
«А380» ҳаво транспорти 471 кишига мўлжалланган. Пандемия шароитида эса меҳмонларнинг ярмигина ресторан-самолётга ташриф буюриши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter