Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пандемия даврида дунёдаги энг хавфсиз авиакомпания номи айтилди

Пандемия даврида дунёдаги энг хавфсиз авиакомпания номи айтилди

Британиянинг Skytrax маркетинг компанияси мутахассислари коронавирус пандемияси пайтида дунёдаги энг хавфсиз авиакомпания ҳақида маълумотлар тўплашга қарор қилишди. Изланишлар натижасида Qatar Airways энг хавфсиз авиакомпания дея топилган.

Қатар миллий авиакомпанияси Skytrax мутахассислари томонидан узоқ муддатга хавфсизлиги учун илк бор беш юлдуз билан тақдирланди. Текширув давомида мутахассислар самолётга чиқишдан олдин авиакомпания барча мижозларига вирус юқиши хавфидан сақловчи ҳамда гигиена воситалари топширишганига алоҳида эътибор қаратишган.

«Самолётлар парвозлар олдидан Доҳа ва бошқа тармоқ аэропортларида қатъий санитария назоратидан ўтказилмоқда, бунда бизнес ва эконом классдаги кабиналарга бир хил эътибор берилмоқда. Qatar Airways ҳар доим пандемия пайтида «тозаликнинг энг юқори стандартларини» сақлаб келди»,- дея изоҳ берган Skytrax мутахассислари.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг