Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пакетчали чой соғлиқ учун хавфлими?

Пакетчали чой соғлиқ учун хавфлими?

Фото: «Acrb.yamalzdrav.ru»

Канадалик олимлар пакетчали чойда полимер микро зарраларини аниқлашди. Ҳар йили дунё океанига бундай зарралар жуда кўплаб оқизиб турилади. Бу ҳақда «Рамблер» хабар берган.

Тадқиқот натижалари «Environmental Science & Technology» журналида чоп этилди.

Мутахассисларнинг аниқлашича, пакетчали чой дамланганда қарийб 11 миллиард пластик микро зарралар ва яна 3 миллиард полимер нано зарралар қайноқ сувга тушади. Бу даражадаги кўп пластик ҳатто сув қуйилган пластик идишларда ҳам аниқланган.

Ҳозирча олимлар микропластикнинг одам саломатлигига қандай таъсир кўрсатишини ойдинлаштирганича йўқ. Бироқ қисқичбақалар озуқавий муҳитида нано зарраларнинг бўлиши ушбу мавжудотлар ривожланишига салбий таъсир кўрсатган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг