Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Озод қилинган асир ОАВга ХАМАС гаровга олинганларга қандай муносабатда бўлганини айтиб берди

Озод қилинган асир ОАВга ХАМАС гаровга олинганларга қандай муносабатда бўлганини айтиб берди

© AFP 2023 / ERIK MARMOR

Фаластин ХАМАС ҳаракати асирлигидан озод қилинган 85 ёшли Йохевед Лифшиц ҳужум пайтида уни калтаклашганини, аммо кейин жангчилар унга яхши муносабатда бўлганини, дори-дармон ва озиқ-овқат берганлигини айтди.

Лифшицнинг таъкидлашича, ХАМАС жангчилари уни Ғазо секторига олиб бориб, ер остидаги «ўргимчак тўри»га олиб келишган. Аёлнинг сўзларига кўра, улар ундан соат ва заргарлик буюмларини олиб қўйишган. Унинг қўшимча қилишича, ер ости йўли орқали 25 га яқин бошқа маҳбуслар жойлашган катта залга кирган. Тахминан икки-уч соатдан кейин у ва яна тўртта маҳбус алоҳида хонага олиб кетилган. 

Аввалроқ Исроил ҳукумати душанба куни кечқурун Ғазо секторидаги ХАМАС асирлигидан икки кекса аёл озод қилинганлигини тасдиқлади.  

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг