Исроил ва «ҲАМАС» уруши: икки томондан ҳалок бўлганлар сони 300 нафардан ошган
Бугун, 7 октябр куни эрталаб «ҲАМАС» Исроилга қарши «Ал-Ақсо тошқини» ҳарбий операциясини бошлаган ва бунга жавобан Исроил томони аксилтеррор операцияси бошлаганини маълум қилди.
Фаластиннинг «ҲАМАС» ҳаракати вакили Абдул Латиф Ал-Қануний «Ал-Ақсо тошқини» операцияси Исроилнинг Ал-Ақсo масжидидаги «қизил чизиқлар»ни бир неча бор бузганига жавоб эканини таъкидлаб чиқди.
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Байден билан суҳбатда унга қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирган ва Исроилга «узоқ ва кучли кампания керак»лигини айтган.
Ўз навбатида Қўшма Штатлар президенти Исроилга уруш учун ҳар қандай кўмакка тайёрлигини билдирган.
Сўнгги хабарларга кўра, Исроил томонидан урушда қурбон бўлганлар сони 100 дан ортиқ, Ғазо сектори маъмурияти томонидан эса 200 га яқин қурбонлар қайд этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter