Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонликлар техник хато сабаб сафарбарликка чақирилган – Россиядаги элчихона

Ўзбекистонликлар техник хато сабаб сафарбарликка чақирилган – Россиядаги элчихона

Бир муддат олдин Россиянинг Орлов вилоятидаги чиқиндиларни қайта ишлаш заводида меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи Ўзбекистон фуқароларининг мурожаати ва бунга ҳудудий маъмуриятнинг муносабати  ҳақида хабар берилган эди.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси мазкур ҳолатга муносабат билдириб, ходимларининг «ЭкоСити» компанияси бош директори Юрий Парахин ва бошқа мутасаддилар билан боғланганини маълум қилди.

Элчихона берган маълумотга кўра, сафарбарлик чақируви техник хато туфайли ўзбекистонликларга юборилган ва ҳужжатлар ҳарбий комиссариятда текширилгандан сўнг чақирув қоғози қайтариб олиниб, масала ҳал этилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москвадаги вакиллари Орлов вилоятига, ишчилар билан учрашиш учун жўнаб кетган.

Элчихона, шу билан бирга, қисман сафарбарлик эълон қилингани муносабати билан Ўзбекистон фуқаролари томонидан техник хатолар туфайли чақирув қоғозлари олиш ҳолатлари мавжудлигини инкор этмаган.

«Одатда, барча бундай ҳолларда сафарбарлик чақируви ҳужжатлар текширилгандан сўнг қайтариб олинади», – дейилади Элчихона маълумотида.


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг