Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда Россиянинг яна учта университети филиаллари очилади

Ўзбекистонда Россиянинг яна учта университети филиаллари очилади

Ўзбекистонда Россиянинг 3 та – Россия гуманитар университети, Москва давлат геодезия ва картография университети ва Шимолий Кавказ федерал университети филиаллари очилади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин маълум қилди.

Унинг такидлашича, Марказий Осиё мамлакатларида Россиянинг етакчи олий таълим муассасалари филиалларини очиш режалаштирилмоқда.

Жумладан, Қирғизистонда ҳам Россиянинг 3 та олийгоҳи очилади. Ашхободда эса Россия-Туркманистон қўшма университетини жорий этиш лойиҳаси мувофиқлаштириш босқичида.

«Буларнинг барчаси бизнинг минтақада фаолият кўрсатаётган 25 та таълим муассасаларимиз филиалларига қўшимча бўлади», – дейди Галузин.

ТИВ раҳбари ўринбосари, шунингдек, ҳозирда Россияда Марказий Осиё давлатларидан 185 мингга яқин талаба таҳсил олаётгани ва шундан 68 мингга яқини Россия бюджети ҳисобидан молиялаштирилишини айтди.

«2023-2024 ўқув йилида биз қозоғистонлик талабаларни ўқитиш учун квотани 200 ўринга оширдик. Шунингдек, Қирғизистон фуқаролари учун яна 200 ўрин, Ўзбекистон фуқаролари учун 50 ўрин ва Тожикистон фуқаролари учун 152 ўрин қўшимча ажратдик», – дейди Михаил Галузин.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Ўзбекистонда Россиянинг йигирмага яқин олийгоҳлари филиаллари мавжуд. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг