Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон фуқаросида «омикрон» штамми аниқланди

Ўзбекистон фуқаросида «омикрон» штамми аниқланди

Ўзбекистонлик бир фуқарода коронавируснинг янги штамми аниқланди. Бу ҳақда Жанубий Корея Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш агентлигининг хабарида маълум қилинган.

Таҳлиллар натижасига кўра, «омикрон» штамми 24 ноябрь куни Нигериядан Жанубий Кореяга қайтган эр-хотинда аниқланган. Эр-хотинни аэропортдан уйига ўзбекистонлик таниши олиб борган.

Эр-хотинда касаллик аниқлаганини эшитган юртдошимиз ўз ихтиёри билан тест топширган, биринчи сафар ижобий натижа қайд этилган. Шундан сўнг унинг иситмаси кўтарилган ва иккинчи марта тест натижалари инфекция юқтирганини тасдиқлаган.

Бу вақт ичида Кореянинг икки, Ўзбекистоннинг бир фуқароси ва уларнинг оила аъзолари 270 га яқин киши билан алоқада бўлишган.

Маълумотга кўра, Ўзбекистон фуқаросида COVID-19 ташхиси қўйилганидан бир кун аввал у Инчеон шаҳридаги масжидга борган. У ерда 400 дан ортиқ хорижий фуқаролар йиғилган.

Ҳозирги вақтда касалланган фуқаро билан кўришганларнинг барчаси текширувдан ўтишлари кераклиги маълум қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг