Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Озарбайжонда вертолёт ҳалокати сабаб 14 киши қурбон бўлди

Озарбайжонда вертолёт ҳалокати сабаб 14 киши қурбон бўлди

30 ноябр куни Озарбайжон Давлат чегара хизматининг ҳарбий вертолёти ҳалокатга учради. Дастлабки маълумотларга кўра, бортда 18 киши бўлган. Бу ҳақда Sputnik Озарбайжон маълум қилмоқда.

Маълумотларга кўра, жами 14 киши ҳалок бўлган. Омон қолганларнинг аҳволи оғир дея баҳоланмоқда.

Озарбайжон Давлат чегара хизмати ва Бош прокуратурасининг қўшма баёнотига кўра, самолёт ўқув парвози вақтида ҳалокатга учраган. Ҳалокат Хизи вилоятидаги «Гарахейбат» авиация полигонида содир бўлди.

«Ҳодиса жойида Давлат чегара хизмати ва Бош прокуратура раҳбарияти ишламоқда. Воқеа юзасидан биргаликда тергов-тезкор тадбирлари олиб борилмоқда», — дейилади қўшма баёнотда.

Аввалроқ, Россиянинг Кемерово вилоятидаги «Листвяжная» конида ҳалокат сабаб қурбонлар сони 57 нафардан ошгани айтиб ўтилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг