Ойга борган астронавт 93 ёшида яна уйланди
Америкалик таниқли астронавт Базз Олдрин ўзининг 93-туғилган кунида Анка Фаур билан никоҳдан ўтди. Маросим Лос-Анжелесда бўлиб ўтди.
Собиқ астроном тўртинчи марта уйланди, келин ўзидан 30 ёш кичик.
63 ёшли Анка Фаур Олдиринга тегишли Buzz Aldrin Ventures LLC компаниясида 2019 йилдан буён ишлайди. Ҳозир у — компания вице-президенти.
On my 93rd birthday & the day I will also be honored by Living Legends of Aviation I am pleased to announce that my longtime love Dr. Anca Faur & I have tied the knot.We were joined in holy matrimony in a small private ceremony in Los Angeles & are as excited as eloping teenagers pic.twitter.com/VwMP4W30Tn
— Dr. Buzz Aldrin (@TheRealBuzz) January 21, 2023
Базз Олдрин — Ойга қадами етган астронавтлар орасида ҳозир ҳаёт бўлган ягона инсон. «Аполлон-11» (Apollo 11) фазовий кемасида парвоз қилган Нил Армстронг (кема командири), Майкл Коллинз (асосий блок пилоти) ва Базз Олдрин (Ой блоки пилоти) 1969 йилнинг 20 июлида Ойга қўнишган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter