Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўттиз йил ноҳақ «ўтириб чиққан» эркак яна ҳибсга олинди

Ўттиз йил ноҳақ «ўтириб чиққан» эркак яна ҳибсга олинди

Фото: CBS News.

Ўттиз йил умрини қамоқда ўтказган, сўнгра айбсиз деб топилиб озод этилган америкалик яна қамалди. Бу ҳақда CBC News хабар бермоқда. 

Флоридалик 65 ёшли фуқаро судянинг илгари адолатсиз судланганлиги ҳақидаги қарорига қарамай, 17 апрел куни қамоқхонага қайтди.

Дастлаб суд америкаликни 1990 йилги қотилликда айбдор деб топди, аммо 2018 йилда ҳукм бекор қилинди. Фақат 2021 йил апрел ойида эркак ҳибсхонани тарк этди.

Бироқ, штат раҳбарияти унинг озод қилинишига олиб келган қарор устидан яна шикоят қилди ва ғалаба қозонди. Шундай қилиб, илгари хато дея эътироф этилган ҳукм қайта тикланди.

«Сўнгги икки йил ҳаётимдаги энг яхши йиллар бўлди. Оиламга қўшилдим, невараларим билан илк бор танишдим. Мен ўзимга жуда ёқадиган янги ишни ўзлаштирдим. Ҳаётимни ўзгартирган янги муносабатларни бошладим. Қолган йилларимни эркин ва тинчликда ўтказишни истардим», — дейди собиқ маҳбус ўз мурожаатида.

Судя у умрбод қамоқ жазосини ўташи керак деган қарорга келди.

«Мен хафа эмасман, таслим бўлмайман», — дея қўшимча қилган кекса маҳбус. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг