Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ОТБ Ўзбекистоннинг тўрт ҳудуди турмуш шароитини яхшилашга $59 млн кредит ажратади

ОТБ Ўзбекистоннинг тўрт ҳудуди турмуш шароитини яхшилашга $59 млн кредит ажратади

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистоннинг тўртта ўрта шаҳарларида турмуш шароити ва иқтисодий рақобатбардошликни яхшилаш учун 59 миллион долларлик кредит ва 500 минг долларлик грант ажратишни маъқуллади.

ОТБ интеграциялашган шаҳарсозлик лойиҳаси доирасида COVID-19 пандемияси ва иқлим ўзгаришлари сабабли ривожланиш бир қадар тўхтаб қолган Жиззах, Ховос, Хива ва Янгиер шаҳарларида коммунал инфратузилма ва хизматларга стратегик инвестицияларни қўллаб-қувватлайди.

«Интеграциялашган, иқлим ўзгаришларига чидамли шаҳарларнинг ривожланиши ўрта синфдаги шаҳарларнинг иқтисодий рақобатбардошлигини ошириши ҳамда уларда яшовчи аҳолининг ҳаёт сифатини сезиларли даражада яхшилаш мумкин», – дейди ОТБнинг Марказий ва Ғарбий Осиё бўйича Бош директори Евгений Жуков. – «ОТБ лойиҳаси мазкур ҳудудларни ҳар қачонгидан ҳам яхшироқ ва тезроқ қайта тиклашдаги инновацион ечимларни қўллайди ва бу учун институционал салоҳиятни кучайтиради.»

Лойиҳа яшил ривожланишни, жумладан, Ховосдаги кўп функцияли жамоатчилик маркази ва умумий яшил йўлни ўз ичига олган янги жамоат боғини, шунингдек, Хивада илк марта ташкил этиладиган Буюк ипак йўлига бағишланган икки қаватли бинода рақамли музейини ўз ичига олади.

Шунингдек, Жиззахда экологик тоза сувни тежовчи технологиялар ёрдамида сув тармоқларини ривожлантириш ва барча тўртта шаҳарда қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштиришни қўллаб-қувватлайди.

Маълумот учун, Ўзбекистон ОТБга 1995 йилда аъзо бўлган. Ўшандан бери банк мамлакатга 10 миллиард доллардан ортиқ кредитлар, грантлар ва техник ёрдам кўрсатди.

ОТБ 1966 йилда ташкил этилган бўлиб, 68 аъзога эга ва улардан 49 таси ушбу минтақада жойлашган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг