Ота фарзанди билан дарс қилса, ўқувчи қандай натижага эришиши аниқланди
Буюк Британиянинг Лидс университети олимлари бошланғич синф ўқувчиларининг оталари фарзандлари билан дарс тайёрласа уларнинг ўқув натижалари юқори бўлишини аниқлашди. Отаси билан мунтазам бирга дарс қиладиган, турли ўйинлар ўйнайдиган, китоб ўқийдиган ва расм чизадиган болалар ўз тенгдошларига қараганда ўзлаштириши ижобий эканлиги аниқланди. Бу ҳақда Medical Xpressга таяниб gazeta.ru хабар берди.
Ушбу тадқиқотда 4966 оила иштирок этди. Тадқиқотчилар мактабда ўтказилган тест синовларини таҳлил қилиб, болаларнинг ўқув фаолияти тўғрисида маълумотларни тўпладилар. Аниқланишича, яхши баҳо олган биринчи синф ўқувчиларининг оталари эътиборли бўлиб, улар болаларни уч ёшдан бошлаб таълимий ўйинларга, ўқиш ва мусиқа дарсларига жалб қиладилар, деган хулосага келишди. Бундан ташқари, оталар болалари беш ёшлигидан таълим олишида иштирокчи бўлса, ўқувчиларнинг етти ёшда яхши ўқишга ҳисса қўшиши аниқланди.
Тадқиқотчилар, шунингдек, онанинг иштироки боланинг таълимдаги ютуқларидан кўра, унинг ҳиссий ва ижтимоий хулқ-атворига кўпроқ таъсир қилишини қўшимча қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter