Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Осиёнинг энг бой аёли ярим бойлигини йўқотди

Осиёнинг энг бой аёли ярим бойлигини йўқотди

Фото: Pinterest.

Осиё қитъасининг энг бой аёли  Ян Хуэйян сўнгги бир йилда бойлигининг ярмидан кўпини йўқотди.

Бу ҳақда  Bloomberg Billionare Index (BBI) маълум қилди.

Хитойнинг энг йирик қурилиш компанияси Country Garden Holdingsнинг асосий акциядори  бўлган миллиадер аёлнинг бойлиги ўтган йилги 23,7 миллиард доллардан 52 фоиздан кўпроққа камайиб, 11,3 миллиард долларга тушди.

Қайд этилишича, бу Хитойда кучайиб бораётган ипотека инқирози фонида содир бўлмоқда.

Янг компанияни нолдан яратган фермер ва оддий қурувчи Яна Гоцяннинг қизи бўлиб, у 2007 йилда Country Garden акцияларининг 70 фоизини қизига ўтказган. Янгнинг отаси компаниянинг раиси ва бош ижрочи директори бўлиб қолди.

Эслатиб ўтамиз, Хитой расмийлари 2020 йилда кўчмас мулк соҳасида ортиқча қарздорликни қаттиқ тартибга солишни бошлаган, бу эса Evergrade ва Sunas каби йирик компанияларни банкротлик ёқасида қолдирган.

Оқибатда бутун мамлакат бўйлаб қурилиш ишлари сустлашди ва ўз мулклари қурилиши кечикаётганидан ғазабланган харидорлар ипотека тўловларини кечиктиришни бошлади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг