Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Осиё Нобели» — Шао мукофотлари эгалари аниқланди

«Осиё Нобели» — Шао мукофотлари эгалари аниқланди

Фото: «Shawprize.org»

Бугун, 21 май куни Гонконгда Нобель мукофотининг Осиёча талқини — Шао ғолиблари номлари аниқланди. Бу ҳақда «Хайтек» лойиҳа сайтига асосланиб хабар берди.

Шао мукофоти астрономия, математика, биология-тиббиёт йўналишларида берилади.

2019 йилги Шао мукофотига сазовор бўлганлар — «Вояжер» миссияси раҳбари, Калифорния технология институти профессори Эдвард Стоун, спинли (айланувчи) шишаларни ўрганган математик Мишель Талагран, шикастланган ДНКлар устида тадқиқот олиб борган Мария Ясин.

Лауреатларга 1,2 миллион доллардан мукофот пули берилади. Тақдирлаш маросими 2019 йилнинг 25 сентябрь куни Гонконгда бўлиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг