Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хорижда ўқувчилар лабига игна санчилди

Хорижда ўқувчилар лабига игна санчилди

ru.freepik.com

Таиланд мактабларининг бирида етти ёшли ўқувчи уйига лаблари қонаган ҳолатда қайтади. Буни кўрган унинг яқинлари полицияга мурожаат қилади.

фото: 120.su

Полиция мактаб директори билан боғланди ва 36 нафар ўқувчининг лабида   шундай жароҳатлар борлиги маълум бўлди. Бу жароҳатлар мактабдаги икки ўқитувчи томонидан ўйлаб топилган энг қалтис жазо эди. Яъни бунга сабаб  полга ёпишган сақич. Ўқувчиларнинг бирортаси айбига иқрор бўлмагач икки аёл уларни сафга қатор қилиб лабларига игна санчишни бошлашган.

Хабарда айтилишича, шафқатсиз ўқитувчилар ишдан бўшатилади.  Мактаб маъмурияти ходимлари жабрланган барча болалар ва уларнинг ота-оналаридан узр сўради. Таълим бошқармаси томонидан оилаларга пул компенсацияси тўланади, шунингдек, мактаб ўқувчиларини тиббий кўрикдан ўтказиш харажатлари қопланади. Чунки ўқувчиларнинг барчасига битта игна ишлатилган бу эса  ҳар қандай касалликларни юқтириш хавфи дегани.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг