Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Перу мухолифати давлат раҳбарининг истеъфосини талаб қилмоқда

Перу мухолифати давлат раҳбарининг истеъфосини талаб қилмоқда

Фото: «AA»

Перудаги мухолиф партиялар президент Педро Кастильони «маънавий қобилиятсизлиги» туфайли лавозимидан четлатилишини талаб қилди.

Тегишли ҳужжатни учта мухолиф партиядан 28 депутат қўллаб-қувватлади.

Мухолифатчилар давлат раҳбарини «маънавий қобилиятсизлик» ва сайлов кампанияси вақтида ҳукумат маблағларидан ноқонуний фойдаланганликда айбламоқда.

Перу қонунчилигига кўра, масалани ялпи мажлисга олиб чиқиш учун 130 конгрессмендан 52 нафари қўллаб-қувватлаши, импичмент эълон қилиш учун эса Конгресснинг 130 аъзосидан камида 87 нафари овоз бериши керак.

Таҳлилчилар ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг фикрича, мухолиф партиялар резолюцияни муҳокама қилиш ва қабул қилиш учун Конгрессда етарлича ёрдамга эга эмас.

Мухолифат ҳукумат оммавий ахборот воситаларига ёмон муносабатда бўлишини, жамият олдида жавобгар эмаслигини ва сўз эркинлигини таъминлаш учун ҳеч қандай ҳаракат қилмаётганини таъкидлайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг