Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўн йил қидирилган хазина топилди

Ўн йил қидирилган хазина топилди

АҚШнинг Қоя тоғларида, ўн йиллик қидирувлардан сўнг, бир миллион долларликдан кам бўлмаган бойлик яширилган сандиқча топилди. Бу ҳақда «Fox News» хабар берди.

Хазина топилганини уни яшириб қўйган ҳаваскор-археолог, коллекционер, арт-дилер Форрсет Фенн маълум қилиб, барчани қидирувни бас қилишга чақирди.

Форрест Фенн Қоя тоғларида бойлик тўла сандиқни яшириб қўйганини ўн йил олдин айтиб, барча саргузаштталаб инсонларни саёҳатга чорлаганди. Номи махфий қолишини истаган бир эркак бир неча кун аввал хазинани топиб олибди. Бунинг исботи сифатида сандиқча ва ичидан чиққан нарсалар — соф олтин бўлаклари, ноёб тангалар, тақинчоқлар ва бошқа қимматбаҳо буюмларнинг суратини Феннга йўллади.

Форрест Феннга 1989 йили буйрак саратони ташхисини қўйишади. Ўшанда у ўзи каби «Индиана Жонс»лар ўртасида танлов ўтказиш ҳақида ўйлай бошлайди. Кейинчалик саратонни енгишга муваффақ бўлган Фенн хазина яшириб қўйганини барчага маълум қилиб, танлов эълон қилади: ким топса — ўшаники. Яширин жойга элтувчи калитларни эса шеър кўринишида ифодалайди. Феннинг айтишича, хазинани топишга қарийб 350 минг киши уриниб кўрган.

«Хазина юлдузлар пардаси остида, Қоя тоғлардаги ўрмон ўтлоғи остида ўн йил яшириниб ётди. Уни топган инсон ким — билмайман, аммо китобимдаги шеър уни мақсадга элтгани рост», — деди Фенн.

Форрест Фенн ўз сайти орқали ёш ҳамкасбига хазинани қандай сотиш ёки яшириш ҳақида ҳам маслаҳат берди.

«Танлаш ихтиёрингизда, тарихнинг давомини сиз ёзасиз, асосийси, саргузаштлар иштиёқи сизни тарк этмасин», — деди 89 ёшли миллионер.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг