Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўн ойдан бери озиқ-овқатлар нархи пасайишда давом этмоқда — ФАО

Ўн ойдан бери озиқ-овқатлар нархи пасайишда давом этмоқда — ФАО

Жаҳонда озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари, рекорд даражада қимматлашган 2022 йилнинг мартидан сўнг, ўтган 10 ой давомида тинмай пасаймоқда. Бу ҳақда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) хабар берди.

ФАОнинг озиқ-овқатлар нархлари индекси халқаро нархларнинг ойма-ой ўзгаришини ифодалайди. Унга кўра, асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархи шу йилнинг январида 131,2 пунктни ташкил этди, бу эса нархлар декабр ойига нисбатан 0,8 фоизга, ўтган йил мартидаги рекорд нархга нисбатан 17,9 фоизга пасайганини кўрсатади.

Индекснинг пасайишига ўсимлик ёғи, сут маҳсулотлари ва шакарнинг арзонлашиши таъсир қилди. Дон маҳсулотлари нархи деярли ўзгармаган.

Ўтган ойда ўсимлик ёғи 2,9 фоиз, сут маҳсулотлари 1,4 фоиз, шакар 1,1 фоизга арзонлашган. ФАО индексига кўра, январ ойида гўшт нархи деярли қимирламаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг