Ўмонни ярим аср бошқарган султон Қобус бин Саид вафот этди
Узоқ вақт давом этган хасталикдан сўнг, 10 январь куни Ўмон султони Қобус бин Саид 80 ёшида вафот этди.
Қобус бин Саид Ўмонни 50 йил бошқарди.
Султоннинг вафоти муносабати билан Ўмонда уч кунлик мотам эълон қилинди, давлат байроқлари 40 кунга тушириб қўйилади.
Қобус бин Саид 2017 йили саратон хасталигидан даволанганидан сўнг саломатлиги ёмонлашган. Биттаю битта никоҳидан фарзанд кўрмаган, тўғридан-тўғри ворислари йўқ.
Маълумот учун: Қобус бин Саид 1940 йилнинг 18 ноябрида Салалда туғилган, Маскат султони Саид бин Таймурнинг яккаю ягона ўғли эди. Отаси унинг фойдасига тахтдан воз кечганидан сўнг 1970 йилда султонлик бошқарувига келган. Бир пайтнинг ўзида мамлакат бош вазири, ташқи ишлар вазири, мудофаа вазири лавозимларини ҳам эгаллаган. Кейинчалик Маскат султонлиги номи Ўмон султонлигига ўзгарган. Маскат эса мамлакат пойтахти бўлиб қолди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter