Оммавий сўров: Россиядаги ўзбеклар ватанига қайтмоқчими?
Россиядаги ўзбек муҳожирлари орасида Ўзбекистонга қайтиш ҳақида оммавий сўров ўтказилган. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи ўринбосари Азизбек Юнусов маълум қилди.
Аноним сўровда қатнашган 15 минг респондентнинг 60 фоизи ҳозирча Россияда қолиш фикрини билдирган.
«Сўровда қатнашганларнинг 15 фоизи агар иш жойини йўқотса, ватанига қайтиш фикрини айтган. 36 фоизи меҳнат шартномасини борлигини билдириб, қайтиш ҳақида ўйламаётганини таъкидлашган. Яна 15 фоизи ишини йўқотгани учун кетаётганини, 25 фоизи эса рубл курсига қараб иш тутишини билдирган», деган Юнусов.
Агентлик хабарига кўра, йил бошидан бери Ўзбекистонга 133 минг ўзбек қайтган, март ойида бу кўрсаткич 50 мингтани ташкил қилган. Маълумотларга кўра, ҳозир Россияда 2 миллионга яқин ўзбек муҳожири бор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter