Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олтин конида 50 нафар ишчи ҳалок бўлди — КДР

Олтин конида 50 нафар ишчи ҳалок бўлди — КДР

КДРдаги саноқсиз қўлбола олтин конларидан биридаги одатий иш жараёни.

Фото: «Bigmir»

Конго Демократик Республикасининг шарқида жойлашган «Детройт» олтин конида шахтанинг босиб қолиши оқибатида камида 50 нафар ишчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Қўлбола усулда ишловчи бу кон Канаданинг «Banro Corporation» компаниясига қарашли.

Жуда кўп ёмғир ёғиши оқибатида шахта босиб қолган: учта қудуқда олтин қидираётган кончилар унинг остида қолиб кетган.

«Mirror» нашри ёзишича, ҳалок бўлганларнинг жасадларини қидириш ишлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил декабрида ҳам КДРнинг шимоли-шарқидаги олтин конида фожиа юз берган: камида 30 нафар кончини шахта босиб қолганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг