Олтин изловчиларни тош босиб қолди — Колумбия
Колумбия ғарбида олтин қазиб чиқарувчи коннинг ўпирилиши оқибатида беш киши ҳалок бўлди, ўн бир киши жароҳатланди, дея хабар берди «Proclama Cauca y Valle» нашри маҳаллий ҳокимият маълумотларига таяниб.
Ҳодиса Каука департаментида жойлашган Сантандер-де-Киличао шаҳри ҳудудида юз берган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ўпирилиш пайшанба куни эрталаб содир бўлган.
Хабарларга кўра, конда қазилма ишлари ноқонуний равишда олиб борилган. Маҳаллий ҳокимиятнинг маълум қилишича, кондан фойдаланиш ишлари тўхтатилганига анча бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter