Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олтин бир ҳафтада 59 долларга қимматлашди

Олтин бир ҳафтада 59 долларга қимматлашди

Охирги ҳафта давомида — 24–30 январ кунлари олтин 59 долларга қимматлашди, 1 троя унцияси (28,3 грамм) оғирлигидаги олтин ыиймати 2777,69 дан 2816,49 долларга чиқди. Бугун тонгда Чикаго товар биржаси (CME)да апрел фючерслари 1 троя унцияси учун 2852,06 доллардан сотилди.

Умуман олганда, йил давомида олтин 56,34 фоизга қимматлашди.

Яқин келажакда олтин қиймати учун янги рекорд ўрнатилиши мумкин, чунки Хитой ўз захираларини тўлдириш учун сариқ металлни сотиб олишни кўпайтирди, деб ёзди Bangkok Post нашри.

Эслатиб ўтамиз, доимий геосиёсий кескинлик фонида 2024 йилда деярли барча мамлакатлар ўз олтин захираларини тўлдиришда давом этди. Энг йирик харидор 14,1 тонна олтин сотиб олган Туркия бўлди. Иккинчи ўринда — Ҳиндистон (5,1 тонна), учинчи — Хитой (5 тонна) эканлиги World Gold Council (Жаҳон олтин кенгаши) ҳисоботидан маълум бўлмоқда.

Дунё мамлакатларининг олтин захиралари:

  • АҚШ — 8 133.46 тонна
  • Хитой — 2 264.32
  • Швейцария — 1 039.94
  • Ҳиндистон — 853.63
  • Япония — 845.97
  • Тайван — 422.69
  • Саудия Арабистони — 323.07
  • Сингапур — 227.61
  • Бразилия — 129,65
  • Жанубий Корея — 104.45
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг