Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олма ташласа ерга тушмайди: Берлинда коронавирусга қарши чекловлардан норозилар намойиш ўтказмоқда

Олма ташласа ерга тушмайди: Берлинда коронавирусга қарши чекловлардан норозилар намойиш ўтказмоқда

Ниқобсизларнинг талаби қондирилармикин?!.

Фото: «Meduza»

Ангела Меркель катта сиёсий фаолият бошлаган 2005 йилдан бери энг катта норозилик намойишлари Берлинда бўлиб ўтмоқда.

Бугун, 29 август куни Германия пойтахтидаги намойишларга тўпланган халқ ҳукуматдан коронавирусга қарши чекловларни бекор қилишни талаб қилмоқда.

Намойишга 10-30 минг киши чиқишини кутишган ва шунга яраша ҳозирлик кўриб қўйишганди: Бранденбург дарвозаси (асосий воқеалар шу ерда бўлиб ўтмоқда) яқинига 3 минг нафардан ортиқ полициячилар, махсус техникалар келтириб қўйилган.

Аммо ҳисобни хато олишган экан, гувоҳларга кўра, олма ташласа ерга тушмайди... 

Берлин атрофида ҳарбийлар ва танкларни ҳам кўрганлар бор, дейишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Меркель бошчилигидаги ҳукумат кузда пандемиянинг иккинчи тўлқини қайтишининг олдини олиш учун октябргача белгиланган чекловларни декабргача узайтирганди. Ўрнатилган тартибларни бузганлар, хусусан, ниқоб тақмасдан жамоат транспортига ёки дўконга чиққанлар 50 евродан жаримага тортилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг