Олимлар ит катталигидаги тираннозаврни топишди
Тадқиқотчилар АҚШ ғарбида Шимолий Америкадаги энг митти — ит катталигидаги тираннозавр қолдиқларини топишди. Бу ҳақда батафсил «Nature»да берилган мақола орқали танишишингиз мумкин.
Мавзуга оид: Тўхтасин аканинг уйи остидан «динозавр» қолдиқлари чиқди
Жажжи динозаврнинг оғирлиги 87 килограмм бўлгани тахмин қилиняпти. Танасининг узунлиги — 1,2 метр. Олимларнинг гапига қараганда, бу динозавр буғу ёки йирикроқ ит катталигида бўлган.
«Wikipedia» маълумотларига кўра, шу пайтгача топилган энг йирик «Сью» лақабли тираннозаврнинг оғирлиги 5 400 килограммга тенг.
Янги топилма шундан далолат берадики, юз миллионлаб йиллар давомида тираннозаврларнинг жуссаси кичик бўлган, фақат йирикроқ йиртқичлар қирилиб кета бошлагач, улар катталаша борган ва озиқ занжирининг энг юқорисига кўтарилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter