Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тираннозавр скелети янги жаҳон рекорди ўрнатилишига сабаб бўлди

Тираннозавр скелети янги жаҳон рекорди ўрнатилишига сабаб бўлди

Фото: «Christie's»

АҚШда тираннозаврнинг энг катта скелетларидан бири аукционга қўйилиши ҳақида хабар бергандик.

Ўша скелет Нью-Йоркдаги аукционда 31,8 млн долларга сотилди — бу янги жаҳон рекорди ҳисобланади, деб ёзади «Christie's» сайтида.

Стэн номли тираннозаврни 31 847 500 долларга сотиб олишди. Унинг бошланғич нархи тахминан 6-8 млн долларга баҳоланганди. Ушбу скелет энг тўлиқ ва энг яхши сақланган тираннозаврлардан бири бўлиб, у 188 та суякдан иборат.

Скелет бўлакларини 1987 йили Жанубий Дакотадаги қазув ишлари пайтида ҳаваскор палеонтолог Стэн Сэкрисон топган. Экспертларнинг фикрича, тираннозаврнинг оғирлиги 7-8 тонна бўлган — бу Африка филларидан қарийб икки баравар оғирроқ дегани. Динозаврнинг курак тишлари 27 см.дан узунроқ бўлган.

Аввалги рекорд 1997 йилда ўрнатилганди. Ўшанда тираннозаврнинг скелети аукционда Чикагодаги Филд табиат тарихи музейига 8,36 млн долларга сотилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг