Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар энг улкан ҳалокат сабабини аниқлашди

Олимлар энг улкан ҳалокат сабабини аниқлашди

Фото: «Вести.Наука»

Ер тарихида жонли мавжудотларнинг энг мислсиз қирилиб кетишига вулқонлар сабаб бўлган. Цинциннати (АҚШ) ҳамда Хитой геофанлари университети олимлари шундай хулосага келишди.

Мутахассислар кўмир ёниши оқибатида атмосферада пайдо бўлувчи симоб изларини 252 миллион йиллик қатламларда топишди. Бу симоб кейинчалик ёмғир сувларига қўшилиб, барча денгизларга ва Дунё океанига келиб тушган.

Замонавий Сибирь ҳудудларида юз минг йиллар тинмай вулқонлар отилган. Шунча вақт давомида ҳавога уч миллион куб километргача вулқон куллари сочилиб, сайёрамизда  ҳаво ҳарорати камида 10 даражагача юқорилаган, денгиз сувларининг кислоталаниши кучайиб кетган.

Вулқонлар оқибатида денгиз жониворларининг 96 фоизи, қуруқликдаги умуртқалиларнинг 73 фоизи, ҳашаротларнинг 83 фоизи қирилиб кетган.

Маълумот учун: олимларнинг аниқлашларича, Ерда ҳаво ҳароратининг 1,5 даражага кўтарилиши ўсимликларнинг 8 фоиз, ҳашаротларнинг 6 фоиз, умуртқалиларнинг 4 фоизга камайиб кетишига олиб келади. Агарда ҳаво ҳарорати 2 даражага кўтарилса, сайёрамиздаги биологик хилма-хиллик тенг ярмига қисқариб кетиши хавфи бор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг