Олимлар абадий музликлар бўйича хавотирли тадқиқотни эълон қилди
2100 йилга келиб, ер юзасига яқин бўлган абадий музликларнинг аксарияти йўқ бўлиб кетиши мумкин. Буни ҳозирги иқлим тенденцияларини сайёрамизнинг 3 миллион йил аввалги иқлими билан таққослаган халқаро олимлар гуруҳи прогноз қилмоқда.
Тадқиқот натижалари Proceedings of the National Academy of Sciences (PNAS) журналида чоп этилди.
1850 йилдан 1900 йилгача бўлган саноат даврига нисбатан ер юзасига яқин абадий музлик миқдори 93 фоизга камайиб кетиши мумкин.
2100 йилга келиб, тупроқнинг юқори қатламидаги абадий музликлар фақат Шарқий Сибир тоғлари, Канаданинг Aрктика архипелаги ва Гренландия шимолида мавжуд бўлиши мумкин.
Олимларнинг таъкидлашича, кейинги 77 йил давомида ер юзасига яқин бўлган абадий музликларнинг йўқолиши инсон ҳаёти ва инфратузилмаси, глобал углерод айланиши, ер усти ва ер ости гидрологияси учун оғир оқибатларга олиб келади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter