Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўлгани айтилган Украина разведкаси раҳбари кутилмаганда пайдо бўлди

Ўлгани айтилган Украина разведкаси раҳбари кутилмаганда пайдо бўлди

Украина Разведка Бош бошқармаси раҳбари Кирилл Буданов Украина телевидениеси эфирига чиқди ва ўзининг ўлими ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди. Унинг нутқи «Суспíлне телеканали томонидан намойиш этилди.

Будановнинг айтишича, «у билан ҳаммаси яхши ва ўлими ҳақидаги миш-мишларни табассум билан қабул қилмоқда».

Буданов ўзининг соғ-саломатлигини таъкидлаб, Россия расмий ОАВларини фейк хабар тарқатишда айблаган. 

Разведка хизмати раҳбарининг яраланиши ҳақида ўтган ой охирида хабарлар тарқалганди. Ўшанда РИA «Новости» агентлигининг хабар беришича, Буданов 29 май куни Киевга уюштирилган тунги ҳужум пайтида оғир яраланган.

Россия президенти Владимир Путин ҳам мамлакат қуролли кучлари Украина разведка хизматига ракета зарбаси берганини таъкидлаганди. 

Бунгача Буданов «дунё бўйлаб русларни йўқ қилиш» ҳақидаги гаплари билан машҳур бўлганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг