Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Официантдан коронавирусни юқтириб олган Пашинян тузалиб, ишга қайтди

Официантдан коронавирусни юқтириб олган Пашинян тузалиб, ишга қайтди

Фото: «Gazeta.ru»

Арманистон бош вазири Никол Пашинян коронавирусдан тузалганини «Facebook»да маълум қилди.

«Бутун оиламнинг такрорий тест натижаларини ҳозиргина олдим. Натижа — манфий», — ёзди у.

Арманистон ҳукумати раҳбари ишга қайтганини ҳам маълум қилди.

Никол Пашинян коронавирусга чалингани 1 июнь куни маълум бўлганди, тахминларга кўра, ишчи йиғилиш пайтида унга касаллик официантдан ўтган. Сув келтирган официант қўлқоп киймаган экан...

Арманистонда вазият ўта қалтис: кечанинг ўзида 547 кишида коронавирус аниқланди, айни пайтга келиб мамлакатда бу касалликка чалинганлар жами сони 13 325 нафарга етди. Беш кундирки, кунига камида 500 нафардан янги бемор қайд этиляпти. Вирус қурбонлари сони 211 нафарга етди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг