Одамлар секин қаримоқда — фин олимлари
Олимларнинг аниқлашларича, бугунги кунда кексаларнинг функционал хусусиятлари бундан 30 йил олдинги шу ёшдаги эркак ва аёлларникидан анча яхшиланган. Яъни одамларнинг кексайиш жараёни секинлашган, деб ёзмоқда «Ferra.ru».
Ушбу ҳолатга Финляндиядаги Йювяскюля университети олимлари ойдинлик киритишди. Фин олимлари 78—80 ёшли турли гуруҳлардаги инсонларнинг жисмоний ва когнитив салоҳиятларини ўзаро солиштириб чиқишди. Яъни бугунги кексалар ва 1990-йиллардаги худди шу ёшдаги инсонларнинг салоҳияти ўша йилларда олинган маълумотлар асосида қиёслаб кўрилди.
Аниқланишича, бугунги кунда кекса ёшдаги эркак ва аёлларда мушаклар кучи, юриш тезлиги, реакция тезлиги, нутқнинг равонлиги, фикрлаш ва ишчи хотира 90-йиллардаги 78—80 ёшли инсонларникидан юқорироқ.
Олимлар бу ҳолатни кейинги авлод вакиллари нисбатан яхши шароитларда турмуш кечиришаётгани билан изоҳлашмоқда. Кейинги даврларда дунё бўйича саломатлик ва таълим сифати анча яхшиланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter