Одам танасидан совун ишлаб чиқарилган — 95 ёшли одам айбланмоқда
Германияда Штутгоф концлагерининг 95 ёшли собиқ котибаси 10 мингга яқин маҳбусни ўлдиришда, шунингдек, қотилликка уринишда айбланмоқда, дея «РИA Новости»га маълум қилди катта прокурор Питер Мюллер-Раков.
«Биз Штутгоф концлагери комендантининг собиқ котибасига қарши айбловларни эълон қилдик. Биз уни 10 мингдан ортиқ қотилликлар ҳамда қотилликка уринишда алоқадор бошқа эпизодларда айбламоқдамиз», — деди у.
Нацистларнинг Штутгоф концлагери 1939 йилда Гданскдан шарқда босиб олинган Польша ҳудудида ташкил этилган. Лагерда 65 мингга яқин маҳбус ҳалок бўлган. Штутгоф асирларида тиббий тажрибалар ўтказилган, одам танасидан совун ишлаб чиқарилган. Aйни пайтда концлагер жойлашган жойда музей фаолият олиб бормоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter