Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Одам ҳавосиз қанча яшаши мумкин?

Одам ҳавосиз қанча яшаши мумкин?

Фото: «Bathactuarial.com»

«RAMBLER»нинг ёзишича, узоқ вақт ҳавосиз қолган одам учун энг катта хатар — бош мияга кислород келмай қолиши, оқибатда — кислород етишмовчилиги юз беради. Бу ўз навбатида ҳушдан кетишга ва ўлимга олиб келади.

Бироқ айрим кишилар узоқ вақтгача нафас олмай туришлари мумкин. Масалан, ҳеч қандай анжомларсиз сув тубига шўнғувчи фридайверлар кислородсиз ўртача 9 дақиқагача чидашлари мумкин. Бунга улар узоқ вақт шуғулланиб эришадилар. Натижада танаси кислород танқислигига мослашади: юрак ритми секинлашади, қон қўл-оёқдан ҳаётий муҳим аъзоларга оқади.

Сув остида ҳавосиз туриш бўйича мутлақ рекорд 2012 йилда олмон дайвери Том Ситас томонидан амалга оширилган. У кислородсиз 22 дақиқаю 22 сония қолган.

Албатта, бу шунчаки истисно ҳолат. Бу танамиз биз ўйлагандан кўра кўпроқ ишларга қодир эканини тушунишимизга ёрдам беради.

Одам ҳавосиз ўртача 2 — 5 дақиқа яшаши мумкин (бу ҳар бир одамнинг ўпка ҳажмига боғлиқ). Шундан сўнг кислород етишмовчилиги бошланади. Бундан эса биринчи бўлиб мия нейронлари қийналади. Марказий нерв тизими фаолияти издан чиқади ва одам ҳалок бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг