Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Оч қолган маймунлар шаҳарни босиб олди, полиция таслим бўлди (видео)

Оч қолган маймунлар шаҳарни босиб олди, полиция таслим бўлди (видео)

Фото: «Latestly.com»

Полиция Таиланднинг Лопбури шаҳрини эгаллаб олган оч маймунлар қўшинига қарши курашдан умидсизликка тушиб қолган. Бу ҳақда «New York Times» нашри хабар берди.

Лопбури кўчаларида ҳар доим ҳам макакалар кўп бўлган. Бироқ сўнгги пайтларда уларнинг сони кескин кўпайган. Пандемия туфайли шаҳарда маймунларни боқиб турган сайёҳлар қолмагач вазият жиддийлашди. Ҳозир аҳолиси 70 минг кишидан ошмайдиган шаҳарда тахминан 8-9 мингта маймун изғиб юрибди.

Макакалар бўш қолган уйларга бостириб киряпти, дўкон деразаларини чил-чил синдиряпти, озиқ-овқат маҳсулотларини ўғирлаб, ҳатто, одамларга ҳужум қилишдан ҳам тоймаяпти. Натижада ўнлаб дўконлар, мусиқа мактаблари, кинотеатр ва сартарошхоналар ёпилишга мажбур бўлди.

Нашр маймунларнинг озиқ-овқат ортилган юк машинасига ҳужум уюштирганини тасвирлаб берган. Полициячи Нирад Фолнгеун талончиликни шунчаки томоша қилишдан ўзга чораси ҳам йўқ эди. Макакаларга қарши курашиш учун ишлатиладиган қуролни бир-икки марта силтаб қўйди. Лекин бундан зиғирча фойда бўлмади.

«Бундан фойда йўқ, — деб тушунтирди у. — Бир зумда янада кўп маймунлар пайдо бўлади».

«Одамлар билан маймунлар ўртасидаги мувозанат издан чиқди», — дейди меҳмонхона хўжайини Итипхат Танситикулфати.

«Ҳеч қачон бунчалик ёмон бўлмаганди», — дейди маҳаллий дўкон эгаларидан бири 70 ёшли Юпа Срисангуан.

«Маймунлар бу ерларда биздан олдин ҳам яшаган. Улар бизга эмас, биз уларга мослашишимиз керак», — деб ҳисоблайди яна бир дўкон соҳиби Патифан Тантивонг.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг