Оч қолдирилган, калтакланган ота ва ўғилнинг мўмиёланган жасади ертўладан топилди
Кемерово вилоятида полиция Барановка қишлоғидаги уйнинг ертўласидан ота ва ўғилнинг мумиёланган жасадини топишди.
РЕН ТВ телеканали манбасига кўра, уларни иккинчи ўғил қўлга олиб, ушлаб тургани маълум бўлди. Гап шундаки, ота ва ўғил бир ярим йил олдин ғойиб бўлганига қарамай қариндошлари полицияга шу кунларда мурожаат қилишган. Маълум бўлишича, иккинчи ўғил ўз туғишганларини ертўлага қамаб қўйган, оч қолдириб калтаклаган. Эркаклар ўлимининг аниқ сабабини суд-тиббий экспертиза аниқлайди. Шу билан бирга қотил шизофрения ташхиси билан жорий йилнинг сентябрь ойида руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилган.
Воқеа юзасидан икки ёки ундан ортиқ шахсни ўлдириш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter