Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ОАВ: КХДРнинг юқори мартабали дипломати Жанубий Кореяга қочди

ОАВ: КХДРнинг юқори мартабали дипломати Жанубий Кореяга қочди

КХДРнинг Кувайтдаги элчихонаси раҳбари вазифасини бажарувчи Рю Хен У Жанубий Кореяга қочиб кетди, деб хабар бермоқда «Ренхап» агентлиги ўз ахборот манбасига асосланиб.

«2017 йилда БМТ резолюцияси асосида элчи Сео Чхан Сик Қувайтдан қувилганидан бери элчихонанинг муваққат ишлар бўйича вакили сифатида ишлаган Рю Хен У оиласи билан Жанубий Кореяга кетди» дея айтилади хабарда.

Манбада дипломатнинг қочиб кетиши тафсилотлари келтирилмаган.

Бироқ, ОАВ Рю Хен Унинг 2019 йил сентябрь ойида ҳам Жанубий Кореяга кетгани ҳақида хабар тарқатган эди.

Рю Хен У ўз фарзандларининг келажаги учун жануб томон йўл олган деган тахминлар мавжуд.

Жанубий Корея Миллий разведка бошқармаси Рю Хен Унинг қочиб кетиши тўғрисида изоҳ беришдан бош тортган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг