ОАВ: Эрдўғон қатнашган митингда бомба қўйилгани аниқланди
Туркия жануби-шарқида жойлашган Сиирт шаҳрида президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон иштирокида ўтказилган митингда бомба топилди. Бу ҳақда Cumhuriyet нашри хабар берди.
Газетанинг ёзишича, полиция машинаси остида масофадан бошқариладиган бомба бўлган. У Туркия президенти нутқи олдидан сўнгги дақиқада зарарсизлантирилган.
Президент Эрдўғон шаҳарга ўз тарафдорлари қаршисида нутқ сўзлаш учун келган.
Аввалроқ, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг «Дунё адолатлироқ бўлмоғи мумкин» (Daha Adil Dünya Mümkün) деб номланган китоби чоп этилгани ҳақида хабар берган эдик.
Китобда дунё бўйлаб кузатилаётган адолатсизлик, миграция инқирози, халқаро терроризм, исломофобия, сиёсий мунофиқлик каби иллатлар хусусида сўз юритилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter