Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ОАВ: AҚШ разведкаси Кобулда зарба беришдан олдин машинада болалар борлигидан огоҳлантирган

ОАВ: AҚШ разведкаси Кобулда зарба беришдан олдин машинада болалар борлигидан огоҳлантирган

Фото: «News.myseldon.com»

CNN: AҚШ разведкаси Кобулда дрон снаряди зарбасидан бир неча сония олдин машинада болалар борлиги ҳақида огоҳлантирган.

AҚШ разведкаси Кобулда Американинг учувчисиз самолёти зарба берган ҳудудда тинч аҳоли бўлиши мумкинлиги, шунингдек, ўқ отилишидан бир неча сония аввал таҳдид солаётган автомобилда болалар борлиги ҳақида огоҳлантирган, деб хабар беради CNN телеканали ўз манбаларига таяниб.

Aввалроқ Пентагон ўтказилган тергов натижаларига кўра, август ойи охирида учувчисиз самолётнинг Кобулга берган зарбаси хато эканлигини тан олди; ташкилот раҳбари Ллойд Остин бу «хато» учун кечириб сўраб қўя қолган.

«29 августдаги огоҳлантириш ракета автомобилга тегишидан бир неча сония олдин қилинган, натижада 10 нафар тинч аҳоли, жумладан, 7 бола ҳалок бўлган», — дея хабар берди телеканал.

CNNга кўра, ҳарбийлар снарядни ишга тушириш тўғрисидаги қарори ҳақида разведка маълумотига эга бўлгани ёки йўқлиги номаълумлигича қолмоқда.

Пентагон матбуот котиби Жон Кирби аввалроқ AҚШ ҳарбийлари Кобулдаги автомобилга берилган ҳаво зарбасининг тўғрилигига шубҳа қилмаслигини иддао қилганди. Шу билан бирга, ҳарбийлар кўп сонли тинч фуқаролар қурбон бўлгани ҳақидаги хабарларга изоҳ бермади, буни ички идоравий текширувларни якунлаш зарурлиги билан изоҳлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг