Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нью-Йоркда шифокорнинг энг катта расми пайдо бўлди

Нью-Йоркда шифокорнинг энг катта расми пайдо бўлди

Фото: «artnet.com»

Нью-Йоркдаги Квинс музейи яқинидаги автотураргоҳда юзсиз, лекин ниқобдаги тиббиёт ходимининг улкан расми пайдо бўлди, дея хабар берди «Artnet».

Расм келиб чиқиши кубалик-америкалик бўлган рассом Хорхе Родригез-Герада томонидана яратилаётган бўлиб, у яқин кунларда ишини тугатишини маълум қилди.

Расм «Somos La Luz» деб аталиб, испан тилидан «Биз — нурмиз» дея таржима қилинади.

«Ўз яқинларини йўқотиш қанчалик оғирлигини англаб етадиган жойни вужудга келтиришни ният қилдим», — деди Родригез-Герада.

Расмнинг ҳажми шу даражада каттаки, у ҳатто сунъий йўлдошдан ҳам кўринади.

«Бу жойда юзага келган мураккаб сиёсий вазиятда ёнма-ён бўлиб, миллий бирдамлигимизни ҳис қилишимиз мумкин», — деб изоҳлайди рассом ўз асарини.

Родригез-Герада Нью-Йоркнинг айнан мазкур ҳудудини бежизга танламаган. Чунки у ерда коронавирус туфайли ўлим даражаси юқори бўлган кўплаб лотинамерикалик ва афроамерикаликлар истиқомат қилишади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг