Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Норвегияда чақмоқ уриши оқибатида 300га яқин буғу ҳалок бўлди

Норвегияда чақмоқ уриши оқибатида 300га яқин буғу ҳалок бўлди

фото: Ohotniki.ru

Норвегияда шимол буғуларининг ўлиги топилди. «Тоғларда 300 га яқин жонивор ғалати тарзда нобуд бўлди», деб хабар бермоқда  «Ohotniki.ru» телеграм-канали.

Маҳаллий мутахассислар дастлаб ҳайвонлар номаълум касалликдан нобуд бўлган, деган хулосага келишди. Улар касаллик қўзғатувчисини қидиришни бошладилар, лекин ҳеч қандай хавфли вирус аниқланмади. Кейинчалик маълум бўлишича, барча ҳайвонлар бир вақтнинг ўзида чақмоқ уришидан нобуд бўлган.

Худди шундай ҳолат 2016 йилда ҳам қайд этилган эди. Хардангервиддаги қўриқхонага тушган чақмоқ 300дан зиёд ўтлаб юрган буғуларни нобуд қилган эди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг